Душанба, 18 Ноябрь 2019

Ўзжан Дениз ота бўлди

“Истанбуллик келин” сериалида Фарух ролини ўйнаётган машҳур актёр ва қўшиқчи Ўзжан Дениз ота бўлди.

Ўзжан шу йилнинг 14 мартида уйланган Фейза Актан Дениз ўғил фарзандни дунёга келтирди. Ўзжан рафиқаси Фейза билан болага Кузей деб исм қўйди. Туркчадан таржима қилганда бу Шимол деган маънони англатади. Чақалоқ кесарча кесиш йўли билан дунёга келди. Она-боланинг аҳволи яхши. Ўзжан Дениз бу ҳақда ижтимоий тармоқларда шундай деб ёзди: “Менинг мўъжизам пайдо бўлди-ю… Туйғуларимни сўз билан тасвирлаб беришим қийин”.

Севара АЗИЗ тайёрлади.