Пайшанба, 18 Aprel 2019

ЖЧ–2018. Аргентина термаси таркиби маълум. Етакчиларга жой топилмади

Аргентина терма жамоасининг жаҳон чемпионати-2018 учун якуний таркиби эълон қилинди. Унга кўра Россиядаги мундиалга қуйидаги футболчилар борадиган бўлди:

Дарвозабонлар: Серхио Ромеро («Манчестер Юнайтед»), Вилли Кабальеро («Челси»), Франко Армани («Ривер Плейт»);

Ҳимоячилар: Маркос Рохо («Манчестер Юнайтед»), Федерико Фасио («Рома»), Николас Отаменди («Манчестер Сити»), Маркос Акунья («Спортинг»), Эдуардо Сальвио («Бенфика»), Николас Тальяфико («Аякс»), Габриэль Меркадо («Севилья»), Кристиан Ансальди («Торино»);

Ярим ҳимоячилар: Максимилиано Меса («Индепендьенте»), Хавьер Маскерано («Хэбэй Чайна Форчун»), Мануэль Лансини («Вест Хэм»), Джовани Ло Чельсо, Анхель Ди Мария (иккалси ҳам – «ПСЖ»), Лукас Биглия («Милан»), Эвер Банега («Севилья»), Кристиан Павон («Бока Хуниорс»);

Ҳужумчилар: Гонсало Игуаин, Пауло Дибала (иккаласи ҳам – «Ювентус»), Лионель Месси («Барселона»), Серхио Агуэро («Манчестер Сити»).

Эътибор берган бўлсангиз таркибда бир қатор етакчилар киритилмади. Жумладан Италия А сериясида 29та гол уриб тўрурар бўлган Мауро Икарди, шунингдек, Перотти, Алехандро Гомес ва Лаутаро Мартинеслар каби етакчи футболчилар Аргентина термаси таркибига киритилмади.

Аргентина терма жамоаси бош мураббийи Хорхе Сампаоли эса Икарди ҳақида ўз фикрини билдириб, “Биз бу рўйхатни узоқ ва чуқур таҳлилдан сўнг туздик. Мен чақирган футболчилар бизнинг ўйин услубимизга энг мос тушадиганлардир. Масалан, мен Ансальдини танладим. Чунки, у ҳар икки қанотда ҳам ўйнай олади. Икарди, Перотти, Алехандро Гомес ва Лаутаро Мартинес биз билан Россияга бормайди. Лекин, шунга қарамай улар бизнинг таркибимизда бўлиши мумкин бўлган яхши ўйинчилар. Бизга саралашда жуда ҳам ёрдам берган Дарио Бенедетто жароҳат олган“, – дея изоҳлади.