Душанба, 20 Август 2018

ЖЧ-2018 мусобақаси UZREPORT TVда жонли узатилади

Маълумки, жорий йил июнь ойида Россиянинг 12та стадионида футбол бўйича навбатдаги жаҳон чемпионати учрашувлари ўтказилади.  UZREPORT Ахборот Агентлиги (UZREPORT TV, FUTBOL TV)  миллионлаб футбол мухлисларига Жаҳон чемпионати-2018 учрашувларини Ўзбекистон ҳудудида эксклюзив трансляция қилиш ҳуқуқини қўлга киритди. Бу ҳақда телеканал сайтида маълум қилинди.

Телеканал ўйинлардан ташқари ўзига хос Жаҳон чемпионати кундалиги — “Highlights” (ЖЧ-2018да бўлиб ўтган ўйинлардаги энг қизиқарли ва ҳаяжонли вазиятларни қайта томоша қилиш, терма жамоаларнинг футболчилари ва мураббийлари ҳақида маълумотларни, шунингдек, рекорд ва қизиқарли фактлар)ни ҳам эфирга узатиб боришни режалаштирган.