Шанба, 20 Yanvar 2018

Жорж Лукас — 2017 йилнинг энг бадавлат машҳур шахси

Мол-мулки 5,5 миллиард доллар баҳоланаётган «Юлдузлар жанги» режиссёри Жорж Лукас АҚШда 2017 йилнинг энг бадавлат машҳур шахси деб топилди.  “Forbes” журнали рўйхатида биринчи учликка режиссёр Стивен Спилберг (3,6 миллиард доллар) ва телебошловчи Опра Уинфри (2,8 миллиард доллар) ҳам кирди.

Умумий мол-дунёси 18 миллиард доллардан иборат 10 нафар бадавлат машҳур шахс рўйхатидан, шунингдек, Майкл Жордан (1,4 миллиард доллар), иллюзиончи ва шоумен Дэвид Копперфильд (875 миллион), рэпперлар Diddy (820 миллион доллар), Jay–Z (810 миллион доллар) ва Dr. Drе (740 миллион доллар), детектив романлар муаллифи Жеймс Паттерсон (730 миллион доллар) ҳам ўрин олди.