Сешанба, 25 Июнь 2019

Жанубий яримшардаги энг катта тўлқин

Автоматлаштирилган метеорологик станция Кэмпбелл ороли яқинида баландлиги 23,8 метрли тўлқинни қайд қилди. Бу очиқ океанда қайд этилган энг катта тўлқин ҳисобланади.

Ҳодиса Янги Зеландиядан 700 километр жанубда кучли пўртана вақтида юзага келди. 2012 йили Жанубий яримшарда баландлиги 22,03 метрли тўлқин пайдо бўлганида ўрнатилган аввалги рекорд янгиланди. Олимларнинг айтишича, пўртана ундан ҳам баланд тўлқинларни юзага келтириши мумкин бўлган, аммо буй уларни қайд қилмаган. Метеорологик станция батареядаги қувватни тежаш учун ҳар уч соатда 20 дақиқа ишлайди.