Жума, 20 Aprel 2018

Ўзбекистонга “Реал Мадрид” мутасадди ва вакиллари келишади 

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси директори Омон Ғофуров Испанияга ташриф буюриб, “Реал Мадрид” академияси раҳбарияти билан учрашди. Музокаролар давомида “Реал Мадрид”да фаолият юритаётган мураббийларни Ўзбекистонга олиб келиш бўйича ҳам ҳамкорлик қилиш, юртимиздаги истеъдодли болаларни Мадридга олиб бориш, “Қироллик клуби” томонидан ташкил этиладиган мусобақаларда уларнинг иштирокини таъминлаш бўйича ҳамкорлик қилинадиган бўлди.

Музокаралар натижасига кўра, шу йилнинг июнь ойида “Реал Мадрид” клуби академияси мутасаддилари ва вакиллари юртимизга ташриф буюриб, бир ойга яқин вақт давомида “Қироллик клуби” академиясини ташкил этиш, юртимиздаги футбол мактаблари ва академияларида испан футболи методикаси бўйича иш олиб бориш, болалар футболи мураббийларининг малакасини ошириш, ўз тажрибалари билан ўртоқлашиш борасида иш олиб боришади.