Чоршанба, 19 Сентябрь 2018

Ўзбекистон терма жамоаси — жаҳон чемпиони!

Россия пойтахти Москва шаҳрида ташкил этилган Меҳрибонлик уйлари ўртасида жаҳон чемпионати ўз ниҳоясига етди. Ушбу турнирда биринчи маротаба қатнашган Ўзбекистон терма жамоаси якунда мусобақанинг олтин медалига сазовор бўлди.

Вакилларимиз мусобақа давомида гуруҳда Покистон (0:0), Россия (2:0), чорак финалда Непал (2:1), ярим финалда Бурунди (1:0) жамоаларини таслим этиб, финал йўлланмасини қўлга киритди. Ҳал қилувчи финал баҳсида эса вакилларимиз Покистон жамоасини пенальтилар сериясида 6:5 ҳисобида мағлуб этиб, Жаҳон чемпионлигини қўлга киритди.

Қайд этиш керак, ўзбекистонлик футболчилар бундай мусобақада илк бор иштирок этди ва улар финалда мундиалнинг амалдаги ғолиби ҳисобланган Покистон устидан зафар қучишга муваффақ бўлди.

Терма жамоа қуйидаги таркиб билан мундиалда иштирок этди:

Дарвозабон:

  • Исламов Сергей
  • Ҳимоячилар
  • Шаплов Данил
  • Очилов Жаҳонгир
  • Эргашбоев Тоир

Ярим ҳимоячи

  • Котов Руслан
  • Караханян Руслан
  • Эсенбаев Азиз
  • Шамшилов Эдгар

Ҳужумчи

  • Сон Салим

Бош мураббий: Асадов Жамшид

Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари ўртасида бўлиб ўтган Жаҳон Чемпионатида ғолиб чиққан ўзбекистонлик футболчилар 18 май куни Тошкентга қайтиб келади. Москва—Тошкент йўналиши бўйича парвоз қиладиган футболчиларимиз 17:00 да Тошкент халқаро аэропортига етиб келади. Уларни катта тантана билан кутиб олиш режалаштирилган.