Жума, 14 Декабрь 2018

Ўзбекистон термаси Уругвай жамоаси билан ўйнайди

Ўз олдига катта мақсадларни қўйган Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўртоқлик учрашувлари учун кучли ва номдор жамоалар билан келишувга эришда давом этмоқда. Аввал хабар берганимиздек, терма жамоамиз шу йилнинг 23 март куни Сенегал, 27 март куни Марокаш ва 15 май куни Эрон терма жамоаларига қарши ўртоқлик учрашув ўтказади.

Эндиликда бу жамолар сафига яна бир кучли жамоа қўшилди. Терма жамоамиз шу йилнинг 7 июнь куни ЖЧ-2018 нинг яна бир иштирокчиси Уругвай терма жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказишга келишув имзолади. Учрашув маҳаллий вақт билан 20:00да, Уругвай пойтахти Монтевидео шаҳридаги  “Centenario” ўйингоҳида ўтказилиши режалаштирилган.

Маълумот учун мазкур терма жамоаларнинг барчаси  ЖЧ-2018 иштирокчилари ҳисобланади.