Пайшанба, 16 Август 2018

Ўзбекистон МТЖ ЖЧ-2018 иштирокчилари билан ўйнайди

Ўз олдига катта мақсадларни қўйиб, тайёргарликни бошлаётган футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси мавсумни кучли жамоаларга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказиш билан бошлашни лозим топди. Жумладан, ФИФА кунларидан унумли фойдаланиш мақсадида жорий йилнинг 27 март куни жамоа ўз тарихида биринчи марта ЖЧ-2018 иштирокчиси Марокаш терма жамоаси билан Касабланка шаҳрида ўртоқлик ўйини ўтказади.  Шунингдек, Африканинг номдор терма жамоаси, ЖЧ-2018 иштирокчиси Сенегал терма жамоаси билан ҳам ўртоқлик ўйини ўтказиш борасида келишувга эришилди.

Бундан ташқари, шу йилнинг май ойида Эрон миллий терма жамоаси билан ҳам ўртоқлик ўйини ўтказиш режалаштирилган. Миллий терма жамоа учун кучли рақиблар билан ўртоқлик ўйинлари ташкил қилиш борасидаги музокаралар давом этмоқда.