Сешанба, 22 Май 2018

Ўзбекистон Бадиий академиясининг аъзолари сафи кенгайди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 6 мартдаги қарори асосида Ўзбекистон Бадиий академиясининг янги ҳақиқий аъзолари рўйхати тасдиқланди.

Ушбу рўйхатдан график рассом Анвар Мамажонов, рангтасвирчи рассомлар – Сарсенбой Бойбўсинов, Ғофур Қодиров, Аслиддин Исаев, Файзуллахон Аҳмадалиев, Бахтиёр Назаров, Иван Салпинкиди, шунингдек, санъатшунослик фанлари доктори, профессор Нигора Аҳмедова, ҳайкалтарош Марина Бородина, архитектор-наққош Анвар Илҳомов, уста-рассом Сирожиддин Раҳматиллаев, ганчкор уста Мансуржон Муродов ўрин олди.

Айни вақтга қадар академия таркибида 27 нафар академик бор эди. Эндиликда улар сафига юқоридаги ижодкорлар ҳам қўшилди.

Бадиий йўналишда ижод қилиб ўз мактаби, йўналишини яратган, соҳасига янгиликлар киритган, шогирдлар тарбиялаган ўн икки янги аъзо эндиликда академия ишида бевосита фаол иштирок этади.