Сешанба, 18 Декабрь 2018

Ўзбек ёшлари Италияда ғолиб бўлишди

Италия давлатининг Пезаро шаҳрида бўлиб ўтган “Ўзбекистон-Италия дўстлиги” ва дунё композитори Ж.Россини вафот этганининг 150 йиллигига бағишланган кўргазма ва халқаро танловда Республика ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатининг иқтидорли ўқувчи ёшлари ҳам иштирок этишди.

Танловда ўнга яқин давлатлардан келган 200 нафардан ортиқ иқтидорли ёш ижодкорлар ўзаро беллашдилар. Ўқувчилар техник маҳорат, рангтасвир, графика, чизматасвир ва, айниқса, танланган мавзу асосида ишланган композициялар ечимини ёритиб бера олиш борасида ҳайъат аъзоларининг эътиборига сазовор бўлдилар. Танлов ҳайъати аъзолари ўзбекистонлик ёш рассомлар иқтидорини юқори баҳолади.

Танлов якуни бўйича ўрта гуруҳда Шаҳноза Олимова I ўрин (рангтасвир), Жасмина Мухамеджанова II ўрин (рангтасвир), Беҳруз Насруллаев II ўрин (рангтасвир) танлов ғолиблари бўлиб қайтишди.