Сешанба, 11 Декабрь 2018

Юздаги холни олиб ташлаш мумкинми?

Савол: Врач бурнимдаги холни олдиришни маслаҳат бермаяпти. Унинг айтишича, келоид чандиқ ҳосил бўлиши мумкин экан. Шу тўғрими?

Жавоб: — Бу асорат холни нотўғри олиб ташлашда ёки организмнинг келоид чандиқлар пайдо бўлишига мойиллиги юқори бўлганида пайдо бўлади. Бундай чандиқни даволаш узоқ ва мураккаб жараён. Аммо барибир уни даволаш мумкин, масалан, лазер ёрдамида. Агар олдириб ташлашга қарор қилсангиз, онкодерматолог ҳамда онколог жарроҳ билан маслаҳатлашинг.