Душанба, 17 Декабрь 2018

Юртимизда илк бор 3 поғонали кўприк қурилади

Тошкент шаҳрида Яшнобод ва Мирзо Улуғбек туманлари туташган ҳудудда Ўзбекистон тарихида илк марта 3 поғонали кўприк қурилиши бошланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимининг капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича биринчи ўринбосари Нодиржон Максумов хабар қилди.

Маълум қилинишича, Тошкент шаҳрида Махтумқули, Темур Малик, Паркент кўчалари ва Оҳангарон шоссеси кесишган нуқтада 3 поғонали кўприк қурилади. Унинг остида — Оҳангарон шоссе йўналиши бўйича йўл ўтказувчи туннел, ўртасида — чорраҳа кесишмасини айлана йўл тарзига айлантириш, устида — кўприк қурилиши режалаштирилмоқда.

Қурилиш лойиҳаси ва ишларининг барчаси маҳаллий мутахассислар томонидан тайёрланмоқда. Тошкент шаҳридаги 3 поғонали кўприк 2019 йил фойдаланишга топширилиши кутиляпти.