Жума, 14 Декабрь 2018

Йўқолган ҳиндистонликлар қутқарилди

Қутқарув гуруҳи Яманнинг Сокотра архипелагида “Макуну” циклони туфайли юз берган кема ҳалокатидан кейин тирик қолган тўрт нафар Ҳиндистон фуқаросини қутқарди. Қутқарувчилар, шунингдек, архипелаг аҳолисидан беш нафари ҳамда иккита ҳинд денгизчисининг жасадларини топишган.

Сокотра оролида циклон келтириб чиқарган ёғингарчилик сабаб йўқолганлар сони 40 кишига етган.