Чоршанба, 23 Oktabr 2019

Йўловчи автобуси ёниб портлаб кетди

Римда йўловчилар билан кетаётган автобус ёниб, сўнг портлаб кетди. Бу Испания майдони ва Треви фаввораси яқинида юз берди ва маҳаллий аҳоли ҳамда сайёҳлар орасида саросимани юзага келтирди.

Гувоҳларнинг айтишларича, ҳайдовчи ғалати товушни эшитиб, тутун ҳидини сезган ва автобусни тўхтатиб, йўловчилардан тушишларини илтимос қилган. Шу тариқа у одамларнинг ҳаётини сақлаб қолган ва ёнғинни ўзи ўчиришга ҳаракат қилган. Бироқ олов  тезда автобусни қамраб олиб, унда бир нечта портлашлар юз берган.

Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин қисқа туташув натижасида юзага келган.