Сешанба, 18 Декабрь 2018

Йиртқич қуртлар босиб кетди

Францияни Bipalium уруғига мансуб катта йиртқич қуртлар босиб кетди. Улар чувалчанглар билан озиқланишади ва қишлоқ хўжалигига жиддий зарар етказишга қодир.

Биолог олим Жан-Лу Жюстин раҳбарлигидаги олимлар гуруҳи аҳолига мурожаат қилиб, текис бошли катта қуртларни учратганда хабар беришларини сўради.

Аниқланишича, бундай қуртлар Францияда 1990 йилларда пайдо бўлган. Бир неча кузатувчилар қуртларни тутиб, олимларга юборишди. Улар орасида узунлиги ярим метргача етадиган Bipalium kewense тури ҳам бор.

Bipalium қуртлари нам тупроқда яшаб, чувалчанглар, шиллиқ қуртлар, хашаротлар билан озиқланади. Ирландия ва Шотландиянинг қуртлардан зарар кўрган ҳудудларида ҳосил миқдори 6 фоизга қисқарган.