Пайшанба, 18 Yanvar 2018

Янги автомобилларни қайта сотишга қўйилган тақиқ бекор қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан фойдаланиш муддати харид қилинган кундан бошлаб бир йилдан ошмаган енгил автотранспорт воситалари бўйича тегишли шартномаларни тасдиқлаганлик учун божни ҳар бир от кучи учун энг кам ойлик иш ҳақининг 5 баравари миқдорида ундиришга доир талаб бекор қилингани ҳақида хабар берилди. Бундан олдин амал қилган бож тақиқ кўринишида бўлган ҳамда ҳар бир от кучи учун энг кам ойлик иш ҳақининг 5 бараварини ташкил этган, бу эса автосалондаги янги автомобиль қиймати билан тенг эди.

Оширилган бож ставкаси 2008 йилда “олибсотар”лар билан курашиш ҳамда автосалонлардаги “Chevrolet” автомобиллари тақчиллигини йўқотиш мақсадида жорий этилганди. Сунъий равишда чақирилган тақчиллик нархларнинг ошишига олиб келди — автомобиллар иккиламчи бозорда расмий дилерлардан анча қимматроққа баҳоланди. Айнан ўшанда “шапка” тушунчаси пайдо бўлди, бу автосалонда шартнома олиш учун пора беришни назарда тутган. Бироқ оширилган божнинг жорий этилиши автомобилларни реализация қилишдаги коррупцияни йўқота олмади ҳамда 2015 йилга қадар “GM Uzbekistan” автомобиллари иккиламчи бозорда янгиларидан қимматроққа баҳоланиб келди.

Жорий йилнинг бошида “GM Uzbekistan” янги “Chevrolet” автомобилларини реализация қилиш схемасида коррупцион жиҳатни йўқотиш мақсадида янги сотувлар тизими ҳақида эълон қилди. Сотувлар учун ягона портал — “Chevrolet.uz” ишга туширилгач, “GM Uzbekistan” шартномаларни рўйхатдан ўтказмоқда, бу эса “тезлиги” учун “шапкалар” ва навбат билан турли ҳийлаларнинг олдини олиши керак.