Чоршанба, 19 Сентябрь 2018

Яна бир футбол афсонаси жамоа билан хайрлашмоқда

Италия терма жамоас ва “Ювентус” клуби дарвозабони Жанлуижи Буффон матбуот анжумани ўтказиб, қадрдон жамоаси “Ювентус”дан кетаётганлигини расман эълон қилди.

“Шанба куни “Ювентус” сафида охирги ўйинимни ўтказаман. Ҳозир бу ажойиб саргузаштларни якунлашнинг айни вақти. Футболчи сифатида фаолиятимни давом эттириш учун ҳам, бошқа ишда ҳам бир қанча таклифлар олдим. Кейинги ҳафтада якуний қароримни ҳаммага маълум қиламан. Айни дамда эса келажагим борасида турли башоратларга ўрин йўқ”, — деди Буффон.

Маълумот учун, Буффон 20011 йилдан буён “Ювентус” шарафини ҳимоя қилиб келади. Шу вақтга қадар у жамоа билан 9 марта Скудетто, (яна иккита чемпионлик эса “Калчополи” иши сабаб олиб қўйилган) 4 марта Италия кубоги, 5 марта мамлакат суперкубогини қўлга киритган. 3 марта ЕЧЛ финалида ўйнаган, аммо бу мусобақа бош совринини боши узра кўтариш унга насиб этмади. Буффон 655 ўйинда майдонга тушиб, шундан 300 ўйинда дарвоза дахлсизлигини сақлаб қолган.