Чоршанба, 21 Август 2019

Яқинлашиб келаётган хавфли эпидемиянинг сабабчиси аниқланди

Жон Хопкинс университетидаги Жамоат соғлиқни сақлаш мактаби тадқиқотчиларининг маърузасига кўра дунё бўйлаб минглаб одамларнинг ўлимига олиб келиши мумкин бўлган навбатдаги пандемияни ҳаво-томчи йўли билан юқадиган вирусли инфекция келтириб чиқаради.

Тадқиқотчиларнинг фикрича, Эбола ёки Зика вируслари каби хавфли касалликларни қўзғатувчиларининг хавфи хаддан ташқари ошириб юборилган. Глобал эпидемияни РНКли вирус келтириб чиқариши ҳақиқатга яқинроқ. Унинг генетик материали барқарорлиги ДНКга нисбатан камроқ бўлган нуклеин кислоталари сифатида тақдим этилган. Бу инфекцион агентга иммун тизимини айланиб ўтиб, тез мутацияланиш имконини беради ва уни жуда хавфли вирусга айлантиради.

Олимлар глобал эпидемияга олиб келиши мумкин бўлган эҳтимолий омилларни таҳлил қилиб, бундай инфекцияга хос белгиларни аниқлашди. Бундай хусусиятларга грипп, шамоллаш ҳамда ЎРВИ вируслари эга.

Энг хавфли пандемияларнинг бири испанка бўлиб, уни грипп вируси келтириб чиқарган. Сайёрамиз аҳолисининг 29,5 фоизи касалланиб, ўлим ҳолатлари 10-20 фоизни ташкил қилган. Эбола вирусининг ўлимга олиб келиш ҳолатлари 90 фоизни ташкил қилади.