Жума, 14 Декабрь 2018

“Зинама-зина” лойиҳасида қандай иштирок этиш мумкин?

“Zo’r-tv” телеканалида эфирга узатиладиган “Зинама-зина” лойиҳасида иштирок этишни истасангиз  “Тасвир” газетасида бериб бориладиган саволларга жавоб топинг, жавобларни телеграм орқали @tasvir_uz манзилига жўнатинг. Жавоблар билан бирга ўзингиз ҳақингизда қисқача маълумот, суратингиз ва алоқа учун телефон рақамингизни жўнатишни унутманг. Мазкур саралаш босқичидан муваффақиятли ўтган иштирокчи кўрсатувга таклиф қилинади.

Жавоблар газета чиққан куни (пайшанба)дан бошлаб то кейинги ҳафтанинг чоршанба куни соат 17.00га қадар қабул қилинади. Ҳар ҳафта учун янги саволлар эълон қилинади.

Эслатма: Лойиҳада фақат 18 ёшдан катталар иштирок этиши мумкин.