Душанба, 21 Май 2018

“Ювентус” — 34 карра Италия чемпиони!

Италия чемпионатининг 37-турида “Рома” билан нурсиз дуранг қайд этган Туриннинг “Ювентус” клуби кетма-кет 7-марта, ўз тарихида эса 34-марта Италия чемпионлигини қўлга киритди. Мазкур натижа билан туринликлар Италия чемпионатини кетма-кет ютиб олиш бўйича янги рекорд ўрнатди. Бу кўрсаткич бўйича иккинчи ўринни қайд этган жамоа “Интер” бўлиб, у 2006-2010 йилларда кетма-кет 5 маротаба мамлакат чемпионига айланганди.

Италия чемпионатида  9 марта мамлкат чемпионлигини қўлга киритган туринликлар дарвозабони Жанлуижи Буффон бу муваффақиятга эришган илк футболчига айланди. У Виржинио Розетта, Жованни Феррари ва Жузеппе Фуринолардан (8та) ўзиб кетди.