Жума, 20 Сентябрь 2019

“Uzbek Tigers” мусобақани тарк этди

Бутунжаҳон бокс серияси (WSB) мусобақасининг форматига ўзгартириш киритилди. Унга кўра, гуруҳ баҳсларида биринчи ўринни олган жамоаларгина кейинги ярим финалга чиқадиган бўлди.

Мамлакатимизнинг “Uzbek Tigers” жамоаси гуруҳда иккинчи ўринни эганлаганлиги боис, мусобақани шу ерда тўхтатадиган бўлди.

Эндиликда гуруҳ ғолиблари “British Lionhearts” – “Astana Arlans” ҳамда “Fighting Roosters” – “Domadores de Cuba” жамоалари ярим финал босқичида кураш олиб борадилар.

Ярим финалнинг дастлабки жанглари 18-19 май, жавоб беллашувлари эса 25-26 май кунлари ўтказилиши режалаштирилган.