Сешанба, 22 Май 2018

“Уммон” гуруҳи йигитлари янги қўши тайёрлашди

“Уммон” гуруҳи йигитлари “Тамом” деб номланган янги қўшиғини ёзиб тугаллашди. Мазкур таронанинг шеъри, мусиқаси  ҳамда мусиқий сайқали доимгидек гуруҳ аъзоси Зоҳид қаламига мансуб. Мухлислар қўшиқни тез кунларда радио ва ижтимоий тармоқларда тинглаб, баҳо беришлари мумкин бўлади. Ушбу таронага тез кунларда клип суратга олиш ҳам режалаштирилган.