Якшанба, 21 Yanvar 2018

“Текширишларни рўйхатга олиш китоби”га ёзув киритишмади

Ўтган йили назорат қилувчи органлар томонидан корхонамиз фаолияти етти марта текширилди. Оқибатда, хусусий мулкимизга катта зарар етказилди. Энг ачинарлиси, барча текширувчилар “Текширишларни рўйхатга олиш китоби”га ёзув киритишни рад қилишди. “Текширишларни рўйхатга олиш китоби”га ёзув киритиш тартибига бирор ўзгартиш киритилганми?

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг 2017 йил 6 июндаги      116-мҳ-сонли буйруғига мувофиқ, “Текширишларни рўйхатга олиш китобини тўлдириш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 13-бандига ўзгартиш киритилди.

Эндиликда, Низомнинг 13-бандига мувофиқ, 6-устунда текшириш турининг тўлиқ номи (режали текшириш, Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгаши қарорига мувофиқ ўтказиладиган қисқа муддатли текшириш, назорат тартибида текшириш, юридик шахс тугатилаётганда ўтказиладиган солиқ текшируви, Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгаши (вилоят комиссиялари) билан қўшимча келишувсиз амалга ошириладиган назорат функциялари) ва мақсади кўрсатилади. Текшириш турининг номи текшириш ўтказиш режа-жадвали ва буйруқда кўрсатилган номга, мақсади эса — буйруқда кўрсатилганига мувофиқ бўлиши лозим.

Рукн бўйича маслаҳатчи: 

Абдулложон ТОЛИБЖОНОВ,

ҳуқуқшунос.