Душанба, 26 Август 2019

“Ёшартирувчи” олмалар мавжудми?

Дугонам “ёшартирувчи” олмалар ҳақида гапириб қолди. Ҳозирги кунда шундай воситалар мавжудми?     

— Косметология соҳасидаги сўнгги ишланмаларга ишонадиган бўлсак, мавжуд.

Гап ўсимликларнинг поя ҳужайралари асосидаги препаратлар, аниқроғи, ўсимликнинг жароҳатланган юзасида шикастланган қисми ёнидаги ҳужайраларнинг бўлиниши натижасида ҳосил бўладиган каллус ҳужайралари ҳақида. Улар таркибида цитокоинлар ва ауксинлар бўлиб, улар новдалар ва илдиз тизимининг ўсишини тезлаштирувчи хусусиятга эга. Уларнинг бу хусусияти ўсимликларнинг ствол ҳужайраларининг имкониятларидан терининг тикланиши учун фойдаланишга ҳаракат қилаётган косметологларни қизиқтириб қўйди. Биринчи препарат швейцар олмаларининг ноёб “UttwilerSpatlauber” навининг ствол ҳужайралари асосида яратилган. У юздаги чуқур ажинларни камайтириш ва инсоннинг соч фолликулаларининг ҳаётини узайтириш учун муваффақиятли қўлланилмоқда. Помидор ҳамда занжабилнинг ствол ҳужайралари ҳам аҳамиятли кучини кўрсатди. Помидор ҳужайралари терини оғир металларнинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилса, занжабил ҳужайралари эластин ҳамда коллаген синтезини кучайтиради ва тери ёғининг ишлаб чиқарилишини камайтиради.