Душанба, 21 Май 2018

“Севги изтироби”:Асу қотилга ишора бермоқда

Ниҳон ва Камол совға қутиси ичидан саволларига жавоб топишни истайдилар, қути ичидан битта стул чиқади. Ниҳон бу шунчаки ўйинлигини ҳис қилиб, жазавага тушади. “Қанчалик югурма, барибир сени топаман!” деб бақиради.

Камол ва Ниҳон саволларига жавоб жуда яқиндалигини тушунишади. Сўнгги дақиқада Зайнабни қутқарган Амир у ва Камол ҳамда Ниҳон билан битта бинода. Амир ва Зайнаб Ниҳоннинг ҳамма гапларини эшитишади. Амирнинг яхши ўйлаб кўрилмаган бу қарори ҳақиқатнинг очилишига ёрдам берадиган қадам бўлади.

Зайнабнинг бу азобдан қутулиб қолиши жуда қийин кечади. Агар Камол омборда топилган далиллардан тўғри фойдалана олса, қотилнинг ташриф қоғозига дуч келади. Асу Ниҳон ва Камолни бир умрга айириши керак бўлган режадан нима учун воз кечганини тушунолмайди. Бироқ энди у бу масалада Амирнинг қарорини маъқулламайди.

Асу узоқдан икки бахтсиз ошиққа қотил борасида ишора беради. Зайнаб бошига нималар тушганини билиб, Амир ўйлаб ўтирмай уни Ниҳонга топшириши мумкинлигини яна бир бор ҳис қилади.

Зайнабни қалб изтироблари қийнайди, у юрагида севги изтиробию аламларини кўтариб юради. Камол ва Ниҳон саволларига жавоб излаш асносида ҳадеб Зайнабнинг борлигига далил топаверади.

Зайнаб туфайли Камол ва Ниҳон ҳар хил позицияни эгаллайди.

Комиссар Хоқон ягона ашёвий далил — тугмани экспертизага жўнатади. Тугмада қотилнинг бармоқ излари сақланиб қолган бўлиши мумкин. Камол Зайнаб саволларига жавоб олиш учун Зайнаб билан учрашишга қарор қилади. У бу учрашувда буткул бошқа ҳақиқатга дуч келади. Зайнаб унга Амирдан ҳомиладорлигини айтади. Камолнинг синглисидан ҳафсаласи пир бўлади, эшитганларига ишонишни истамайди.

Амир эса Ниҳоннинг оналикка ярамаслигини кўрсатиш учун режа ўйлаб топади. Бироқ Ниҳон бундан сўнг бошини эгмоқчи эмас, бу ишни шундай қолдирмайди, албатта қасос олинади.

Зайнаб кун ўтган сайин ҳақиқат фош бўлиши яқинлигини ҳис қилиб, нафасини ичга ютади. Ўзини панага олиш учун сўнгги умиди — Ториқ. У акасидан ёрдам сўрайди.

Зайнаб ва Ториқ хавфли ҳаракатларни бошлаганда, Камол атрофини қуршаган оловли доирага қарамай, ҳақиқатга қўл чўзади. Камол “мозаика”нинг ҳамма парчаларини тўплайди, аммо сўнгги парча — Зайнабгача озгина фурсат қолади.

Амир ажрашишини маълум қилди

Камол Ўзаннинг қотилишини кўриш учун эшикни очганда, Зайнабнинг ҳаёти қил устида турганига гувоҳ бўлади. Сўнгги дақиқада Зайнабни қутқариб қолган Камол яқин инсонидан айрилиш азобини ҳис қилади. Бироқ ҳал қилинмаган бир масала борки, унга албатта жавоб топиш зарур. У синглисидан бор ҳақиқатни айтишини талаб қилади, аммо Зайнаб бирон нима айтишга қодир эмас.

Камол Ўзаннинг ўлимига оид масалада сўнгги қадамни қўйиш арафасида.

Ниҳоннинг матбуотчилар олдида дадил чиқишига жавобан Амир худди шу тарзда жавоб қайтаради.

Амир тез орада ажрашишини маълум қилади. Ўзини оқлаш учун унинг етарлича сабаби бор: у хотинини эрига садоқат сақлолмаган, боласига нисбатан масъулиятли бўлолмаган енгилтак аёл қилиб кўрсатиши мумкин. Ниҳон, Амирнинг қарори ортида бошқа бир сабаб яширинган бўлса ҳам, ортга чекинмайди.

Ториқ Асу билан учрашиб, ундан ёрдам сўрайди. Асу унга албатта ёрдам беришини айтади.

Камол Хоқондан эшитган янги маълумотлар унга Ўзаннинг ўлимига бошқа томондан назар солишга ёрдам беради. Ниҳон эса Камол нима учун ундан ўзини олиб қочиб юргани сабабини топади — бу Зайнаб. Ўзаннинг ўлдирилиши Камол ва Ниҳоннинг топишишида сўнгги тўсиқ бўлади.

Амирнинг Зайнабни фош қилмай, Ниҳон ва Камолни айириш учун ўйлаб қўйган режаси бор. Бу қарор унинг учун жуда муҳим бўлади. У Зайнабнинг бу вазиятда жабр кўришини истамайди. Асу эса севишганларни айириш учун Зайнабни фош этиш истагида.

Камол Денизнинг биринчи байрами — туғилган кунини у билан ўтказишга қарор қилади. Бу борада ҳеч кимнинг маслаҳати ёки эътирозини эшитишни истамайди. Денизга совға тайёрлаш асносида Ниҳондан ёнида бўлишни сўрайди. Бу елиб-югуришларга қарамай, улар кунни ажойиб ўтказиб, муҳаббатдан завқланишади. Лайло ва Айхан турмуш қуришга қарор қилишганини айтишади.

Дениз туғилган куни отасининг ёнида, бувасининг уйида бўлади. Аммо Амирнинг сюрпризи бу туғилган кун ҳамманинг хотирасида қолишига сабаб бўлади…

Севара АЗИЗ тайёрлади.