Сешанба, 18 Декабрь 2018

“Севги изтироби”: Камол озодликка чиқди

Денизни ўғирлашга Камолнинг алоқаси борлиги исботланмагани учун уни озодликка чиқаришади. Амир Камолга: “Сени ўлдираман! Агар менга қизимни қайтармасанг, ўтган ҳар 24 соат ичида бир яқинингни тортиб оламан!” деб таҳдид қилади, бироқ Камол унинг чорасизлигини яхши тушунади.

Ниҳон Амир олдида бош эгмай, унинг ғазабига қарши қатъий кураш олиб боради. Денизни йўқотиши мумкинлиги Амирнинг назоратни йўқотиб қўйишига олиб келади. Бир томондан бор кучини Денизни қидиришга қаратган Амир бошқа томондан Камолнинг ҳамма яқинларини оловли доирага қисиб боради.

Фаҳим ва Ҳусайннинг йўқлигини пайқаган Ториқ билан Зайнаб Камолнинг режаси тафсилотларидан хабар топгач, лол бўлиб қолади. Аммо улар Амирнинг Камолга қарши энг катта кузири Бону эканлигини тахмин ҳам қилишмайди. Зайнаб Дениз Амирнинг эмас, Камолнинг қизи эканлигига амин бўлади ва буни вазиятдан ҳайрон бўлаётган Ториққа ҳам айтади.

Камол режасидаги охирги бандни бажаришга яқин келади. Денизни ота-онасига топширмоқчи бўлаётганда, Амирнинг мурожаатидан сўнг полиция Камолга яқинлашади. Камолнинг ҳамма режаларини бузиб, полициянинг бостириб келишига ҳеч ким кутмаган одам сабабчи бўлади. Камолнинг режаси амалга ошишида тўсиқлар пайдо бўлгач, Ниҳон қаттиқ асабийлаша бошлайди. Аммо Камолнинг севгиси унга фақат сабр эмас, балки, умид ҳам бағишлайди. Дениз — бу қора севги йўлини ёритиб турадиган нур, бўлажак бахтиёр кунларнинг энг катта исботи. Бунинг учун улар ҳар қандай тўсиқни матонат билан енгиб ўтишади.

Камол қизи билан ўтказаётган ҳар бир дақиқасидан завқ олади. Унинг учун оталик ҳисси — ҳаётдаги энг катта бахт.

Амирнинг илк ҳужумига бардош бера олган Ниҳон Камол ва Дениз билан кўришиш йўлини излай бошлайди. Камол эса Амирга ишлаётган одамни қидиради. У хоинни топмагунча, Денизни қутқариш ишида Амир ҳар доим бир қадам олдинда бўлаверади. Камолнинг саволига Ториқда жавоб бор. У хотинининг хиёнаткорлигини пайқаган.

Бир томондан, полиция, иккинчи томондан эса, Амир Камолни топишга уринади. Аммо Камол бу босимга бардош бера олади. У Ниҳон ва қизи билан бирга қуражак ҳаёти учун ўзида албатта куч топади. Камол режасини амалга оширишга яқинлашиб бораркан, Амирнинг уни тўхтатиш учун фақат битта чораси қолади.

Амир Камолнинг режасини фош этиш йўлини топади. Камол қизини унга топширишни истамайди.

Зайнаб Ўзаннинг қотилими?

Камол Денизни ўғирлаб кетгани учун ҳибсга олинади, зеро, қонунга кўра, Денизнинг отаси Амир ҳисобланади, аммо Камолни бу эмас, Денизнинг Амирни “дада” дегани ташвишга солади. Ниҳон Камолни озод қилиш масаласида гаплашиш учун Ғолиб Кўзжуўғлининг ёнига борганда, Ўзаннинг ўлими билан боғлиқ муҳим тафсилотга дуч келади. Камол билан учрашиш йўлини топганда, севгилисининг жароҳатига малҳам қўйишга, шунингдек, Ўзаннинг ўлими борасида билганини айтишга ҳаракат қилади.

Амир Камол энг оғир жазони олиши учун ҳаракат қиларкан, Камолнинг бу ишдан қутулиб қолишнинг фақат бир чораси бор —оталик борасида иш очиши. Агар Камол бу қалтис қадамни қўйса, қаршисида янги ҳаракатлар йўли очилади.

Ториқ Бону билан ажрашишга қарор қилади. Унинг учун турмушини сақлаб қолишнинг чораси қолмаган.

Амир онасига Ниҳонсиз яшолмаслигини, уни қўйиб юборолмаслигини айтади.

Камолнинг озодликка чиқиши Амирнинг қаттиқ жаҳлини чиқаради. Ниҳон ва Камол энди унча-мунча нарсадан қўрқишмайди. Амир учун уларни айириш борган сари қийинлашиб боради. Энг оғир даврда икки бахтсизнинг муҳаббати жароҳатларни даволайди. Уларнинг бахтга эришишига озгина қолгандек туюлади. У, нимаики юз бермасин, Ниҳонга уйланади.

Камол билан Ниҳоннинг яқинлашганини сезган Асу Амирга уларни бир умрга айириши мумкин бўлган асосий кузир – Зайнабни эслатади. У Амир Камол билан Ниҳонга Зайнабни Ўзаннинг қотили сифатида топширишини истайди.

Камол ва Ниҳон Ўзаннинг ўлдирилиши билан боғлиқ ишда якунга яқинлашиб бораркан, Амир Зайнабнинг ҳаётини ўзгартириб юборадиган қарорга келишдан аввал у билан юзма-юз учрашади.

Ниҳон билан Камол учун ҳам, Амир билан Зайнаб учун ҳам буткул янги ҳаёт бошланади. Бундан буён тўртовининг ҳаёти бир-бирига боғлиқ.

СЕВИНЧ тайёрлади.