Пайшанба, 16 Август 2018

“Ўрмондаги типратиканлар” тобламаси

500 г қийма, 10та картошка, 2та пиёз, 4та саримсоқ тишчаси, 100 г сметана, 5та тухум, 100 г қаттиқ пишлоқ, туз, таъбга кўра зираворлар

Тайёрланиши: Қиймага туз, зираворлар ва битта тухум солинади. Картошка, пиёз ва саримсоқ қирғичдан ўтказилади. Кейин 4та тухум туз, зираворлар ва сметана  кўпиртирилади. Тухумли аралашма қирилган картошкага солинади, яхшилаб аралаштирилади.

Қиймадан кичик тефтелилар ясалади ва қирилган картошкага ботирилади.  200 даража ҳароратда 30 минут пиширилади. Кейин “типратикан”ларнинг устидан қирилган пишлоқ сепилади ва яна 10 минут тобланади.