Сешанба, 25 Июнь 2019

“Китоб байрами” тадбирлари ўтказилмоқда

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказлари ҳамда Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги томонидан 2018 йил 24-25 май кунлари “Китобхонлик маданиятини юксалтириш буюк мақсадларимизга эришишнинг муҳим кафолатидир” шиори остида Республика “Китоб байрами” тадбирлари ўтказилмоқда.

Тадбир доирасида республика нашриётлари томонидан китоб маҳсулотлари кўргазмалари, шунингдек, мушоиралар, адабий учрашувлар, шахмат ва шашка мусобақалари,  шунингдек, Республика ёш томошабинлар театри ва Республика қўғирчоқ театрининг ҳамда турли болалар санъат гуруҳларининг “Китобсеварларни қутлаймиз!” номли чиқишлари уюштирилади. Байрам қатнашчилари ҳисобланган нашриётлар, ижодий уйлар ва матбаа корхоналари ўртасида “Энг фаол иштирокчи” ҳамда “Энг яхши стенд” номинацияларида танлов ўтказилади.