Душанба, 26 Август 2019

“Қизимнинг транспортда кўнгли айнийди…”

— 6 ёшли қизимнинг транспортга чиқиши билан кўнгли айнийди. Бу ўтиб кетадиган ҳолатми?

— Киши автомобилда кетаётганда, парвоз давомида, кемада, арғимчоқ учганда кўнгил беҳузур бўлиши мумкин. Бунга вестибуляр аппаратдан келадиган маълумот ва бошқа сенсорли анализаторлар (кўриш, эшитиш) ўртасидаги сенсорли тўқнашув айбдор.

Мия олинган сигналларни интеграциялаш ва ягона кўринишни йиғишга қодир эмас. “Ҳаракат касаллиги” кўпинча вестибуляр аппаратнинг яхши ривожланмаганлиги билан боғлиқ. Транспортда катталардан кўра кўпроқ болалар беҳузур бўлишади. Кўпинча бу 12 ёшдан кейин махсус даволашсиз ўтиб кетади, аммо баъзиларда бир умр сақланиб қолади ва наслдан наслга ўтиши мумкин. Вестибуляр аппаратнинг юқори таъсирчанлиги учун жавоб берувчи “беҳузурлик гени”нинг мавжудлиги ҳам истисно эмас. Масалан, яқинда олимлар “денгиз касаллиги”га мойиллик ва мигрен ривожланиши хавфи билан боғлиқ қатор генларни аниқлашди.