Душанба, 18 Ноябрь 2019

“Фукусима” реакторларини робот текширади

Япониялик мутахассислар “Фукусима” АЭСининг ишдан чиққан реакторларини текширишга имкон берадиган робот яратишди.

Камера ўрнатилган ва узоқдан бошқарилувчи, қайишқоқ илонсимон кўринишдаги роботнинг узунлиги 12,8 метр бўлиб, уни яратишда “Toshiba” компанияси ва Ядро объектларини эксплуатациядан чиқариш халқаро тадқиқот институти (IRND) ходимлари ҳамкорликда иш олиб боришди. Реакторларни текшириш ишлари 2018 йилда ўтказилиши режалаштирилган.