Жума, 22 Июнь 2018

“Food Expo Greece – 2018”: Ўзбекистон вакиллари илк бор иштирок этди

Жорий йилнинг 10-12 март кунлари Афинада озиқ-овқат ва ичимликлар – “Food Expo Greece – 2018” халқаро кўргазмаси бўлиб ўтди.

Бешинчи марта ташкил этилаётган мазкур кўргазмада ўзбекистонлик ишбилармонлар илк бор иштирок этдилар.

Халқаро форумда ўзбекистонлик ишбилармонларнинг Греция, Нидерландия, Бирлашган Араб Амирликлари, Чехия, Покистон, Польша, Озарбайжон, Саудия Арабистони, Хитой каби давлатларнинг етакчи компания вакиллари билан B2B доирадаги учрашувлари ташкил этилди. Музокараларда Ўзбекистонда етиштирилган мева ва сабзавотлар, озиқ-овқат маҳсулотларини экспорт қилиш ҳамда хорижий ишлаб чиқарувчилар билан замонавий ихчам технологияларни ишлаб чиқаришга жорий қилиш бўйича қиймати 28 миллион долларлик шартномалар имзолашга эришилди.