Душанба, 23 Июль 2018

Эверестда ресторан?!..

Эверестда, денгиз сатҳидан 3500 метр баландликда вақтинчалик ресторан очиб, жаҳон рекордини ўрнатишни режалаштиришмоқда.

“Triyagyoni” деб номланувчи лойиҳа май ойининг охирида иш бошлайди. Тўртта ошпаз ва ўнта хўрандадан иборат гуруҳ саккиз кунга тоғ чўққисига отланади. Улар асосий оромгоҳда еттита таомдан иборат ўзгача тушлик тайёрлаш учун йўл-йўлакай масаллиқларни йиғиб боришади.

Бундай экспедицияда иштирок этиш 5600 АҚШ доллари туради. Лойиҳа иштирокчиларининг айтишича, барча тўпланган маблағ хайрия ташкилотларига ўтказилади.