Душанба, 26 Август 2019

“Қайиқча” салати

Масаллиқлар: 1/2 та хитой карами,  3-4 чой қошиқ зайтун ёғи, 2 дона товуқ тўши, 2та помидор, 200 г оқ нон, таъбга кўра ошкўки

Тайёрланиши: Товуқ тўши 1,5-2 см қалинликка келгунича тўқмоқланади, қовуриш учун қўлланиладиган қоғоз очилади, ярмига товуқ тўшининг биттаси жойланади, устидан иккинчи ярмини ёпиб, қўл билан оҳиста босилади. Қоғозга ўралган товуқ тўши товага жойланади ва паст оловда 5-7 минутдан икки тарафлама пишириб олинади.

Нон тўртбурчак шаклида тўғралади ва газтандирда қуритилади. Помидор тўртбурчак шаклида тўғралади. Хитой карами ювилиб қуритилади, бир нечта барглари олиб қўйилиб, қолгани майда тўғралади. Тўғралган карам, помидор ва бўлакларга бўлинган товуқ тўши аралаштирилади, зайтун ёғи сепилади. Тайёр бўлган салат “қайиқча” шаклига келтирилган хитой карами баргларига солинади, устига қуритилган нон бўлаклари ва тўғралган ош кўки сепилади.