Душанба, 26 Август 2019

“Атлетико” – Европа лигаси соҳиби! (видео)

17 майга ўтар кечаси Лиондаги “Стад-де-Лион” стадионида Европа лигасининг финал учрашуви бўлиб ўтди. Унда Франциянинг “Марсель” ва Испаниянинг “Атлетико” жамоалари чемпионлик учун баҳс олиб боришди. Учрашув Мадридликларнинг 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. “Атлетико”нинг голларига Антуан Гризманн (2 та) ва Габилар муаллифлик қилишди.

Шу тариқа, Европа лигаси ғолиблигини қўлга киритган “Атлетико” бу совринни уч марта ютган  “Севилья” билан тенглашиб олди.

Маълумот учун,  “Атлетико” 2009/10, 2011/12 йилларда ҳам Европа лигаси ғолиблигини қўлга киритган эди.