Чоршанба, 17 Oktabr 2018

“Альберто” пўртанаси яқинлашиб келмоқда

АҚШнинг тўфонларни кузатиш бўйича Миллий марказининг хабар қилишича, “Альберто” субтропик пўртанаси Кариб денгизининг шимоли-ғарбий қисми бўйлаб ҳаракатланмоқда.

Марказнинг маълумотларига кўра, кучли жала Юкатан яримороли, Кубанинг шимоли, АҚШнинг Флорида ҳамда Мексика кўрфазининг шимоли-шарқий қирғоқларида кузатилиши мумкин. Пўртананинг ҳаракатланиш тезлиги соатига 64 км ни ташкил қилади.