Душанба, 15 Oktabr 2018

“Ақлли” кўзойнаклар жиноятчиларни аниқламоқда

Хитойнинг Чжэнчжоу шаҳридаги вокзаллардан бирида ишловчи полициячилар жиноятчиларни аниқлаш учун юзларни таниш тизимига уланган камерага эга “ақлли” кўзойнаклардан фойдалана бошладилар.

Полициячилар смарт-кўзойнакларни йўловчи оқими кўпайган даврда қўллай бошлаганлар. Полициячилар кўзойнак ёрдамида қидирувда бўлган 7 кишини ва шахсни тасдиқловчи сохта гувоҳномаларга эга 26 кишини аниқлаб, қўлга олишга муваффақ бўлишди.