Жума, 20 Сентябрь 2019

Ғузорнинг “Шўртан” клуби жазоланди

Про-Лиганинг “А” гуруҳи 4-туридан кейин 8 очко билан 4-ўринни эгаллаб турган Ғузорнинг “Шўртан” клубидан 3 очко олиб ташланди. Бу ҳақдаги қарор Ўзбекистон футбол ассоциацияси Ижроқўми бюроси томонидан тасдиқланди.

Бунга сабаб, “Шўртан” жамоаси ҳамда черногориялик футболчи Предраг Вуйович ўртасидаги можаро ҳали якунига етмаган. ФИФА Интизом қўмитаси Ғузор клубига дастлабки санкцияларни қўллаш борасидаги илк огоҳлантиришни 2015 йилнинг 9 октябрь куни юборган. Шунга қарамай, “Шўртан” мазкур масала ечимини топмаган.

Агар клуб Вуйович билан боғлиқ масалани белгиланган муддат ичида ҳал қилмаса, жазо чоралари янада жиддийроқ бўлади.

Маълумот учун  Вуйович “Шўртан” сафида 2011 йилда фаолият олиб борган эди. Кейинчалик ўйинчи “Шўртан”ни ўзининг ойлик маошини тўлиқ бермаганликда айблаб, ФИФАга арз қилган.