Сешанба, 25 Июнь 2019

Уй орасидан ўтган темир йўл

Хитойнинг Чунцин шаҳрида 19-қаватли турар жой орасидан ўтган ажойиб темир йўл мавжуд. 2004 йили бир изли осма йўлни қуришни бошлаганларида унинг йўлида кўп қаватли уй турган. Уйларнинг зич қурилганлиги ва Чунцин аҳолисининг ҳаддан зиёд кўплиги сабаб уйни бузиш ёки уни айланиб ўтишнинг иложи йўқ, деб топилди. Ўшандан бери поездлар олтинчи ва саккизинчи қаватлар орасида қатнайди, йўловчилар бекати ҳам ўша ерда жойлашган. Поездлар одамларнинг ухлашига ҳалақит бермаслиги учун уйда шовқинни тўсувчи тизим ўрнатилган – локомотивларнинг овози идиш ювиш машинасининг товуши каби эшитилади. Бироқ яшовчиларнинг айримлари доимий бош оғришидан шикоят қилишади. Уйини вокзалдан девор ажратиб туриши кимга ҳам ёқарди?