Душанба, 15 Oktabr 2018

Қувноқ ҳаёт сири

Бир киши ҳаётда ўзига ҳар томонлама устоз деб билувчи қарияга мурожаат қилиб, деди:

— Устоз, сиз менга доим “Ҳаётимга шодликни қабул қиламан” деган иборани хаёлан такрорлаб юришимни  маслаҳат бергансиз. Бу иборани ҳар куни кўп марта такрорлайман, аммо ҳаётимда қувончнинг ўзи йўқ, мен худди аввалгидек ёлғизман. Бу ҳолатдан қутулиш учун нима қил дейсиз?

Донишманд қария жимгина қўлига дуч келган буюмлар — қошиқ, финжон ва шамни олди-да, сўради:

— Айт-чи, буларнинг қай бирини танлайсан?

— Қошиқни бера қолинг, — деди йигит.

— Шу сўзни беш марта қайтар, — сўради донишманд. Йигит айтаётган гапини беш марта такрорлади.

— Кўрдингми, истагингни миллион марта такрорласанг ҳам, у қўлингда бўлмайди, — изоҳ берди қария. — Уни олиш учун қўлингни узатишинг ва олишинг, яъни ҳаракат қилишинг керак.

Муҳаббат ШАРИФОВА тайёрлади.