Жума, 21 Июнь 2019

Қутқарувчилар қон саратони эпидемиясига дуч келишмоқда

2001 йилнинг 11 сентябрида террорчилар томонидан йўқ қилинган Нью-Йоркдаги Жаҳон савдо маркази жойлашган эгизак-биноларда ўт ўчирган ва вайронларда иш олиб борган қутқарувчилар кўп ҳолатларда қон саратонидан азият чекишмоқда.

Олимлар анчадан буён ўт ўчириш хавфсиз машғулот эмаслигини гумон қилиб, бунга фақат иссиқлик ва тутун сабаб эмаслиги, бундай муҳитда бўлиш ҳам саратон ривожига туртки бериши мумкинлигини таъкидлашмоқда.

Олимлар Жаҳон савдо маркази ўрнида ўт ўчириш ва вайроналарда ишлаш қутқарувчиларнинг соғлиғига қандай таъсир кўрсатганига қизиқиб, уларнинг саратонга мойиллигига доир тадқиқотлар ўтказишган.

Бу тахминни текшириш учун 800 нафар қутқарувчиларнинг қон ва тўқималар намуналарини олиб, таҳлил қилишгатўғри келди. Тадқиқот натижалари вайроналарни тартибга келтиришда иштирок этган кишилар қолганларга нисбатан икки баравар кўпроқ миелома (қон саратони)нинг эрта шаклларидан азият чекишганини исботлади.