Пайшанба, 18 Aprel 2019

Қуёш тизимида ҳалок бўлган сайёра топилди

Швейцария, Франция ва Германия астрономларидан иборат халқаро гуруҳ “аль-Махата ас-Ситта” метеорити ичида топилган олмосларни ўрганиб чиқди ва осмон жисми қачонлардир Қуёш тизимида мавжуд бўлган Меркурий ёки Марс катталигидаги протосайёранинг қисми бўлган, деган хулосага келди.

Олмос кристалли метеорит 2008 йили Судандаги Нубий саҳросига тушган 2008ТС3 астероидининг қисми бўлган.

Олимларнинг айтишича, тадқиқот натижалари Қуёш тизимида ғойиб бўлган сайёра чиндан ҳам мавжуд бўлганлигининг биринчи ишончли исботига айланди.