Чоршанба, 21 Август 2019

Қурбонликка келтирилган болаларнинг оммавий қабри

Перуда археологлар қурбонликка келтирилган болаларнинг оммавий қабри топилди. Тахминан 140та скелет  топилган мазкур ҳудуд бугунги кунда маълум бўлган энг йирик оммавий қабрдир.

5 ёшдан 14 ёшгача бўлган болалар ва тахминан 18 ойлик ёшдаги 200та лама 550 йил муқаддам ўлдирилгани аниқланди. Болалар ва ҳайвонларнинг қовурғалари синган, суякларда жароҳат излари бор. Улар билан бирга уч нафар ёши катта одам ҳам дафн этилган, жумладан, бошидан оғир жароҳат олган икки аёл.

Қабр қуриб қолган лой қатлами билан қопланган, у кучли ёмғирлар туфайли келиб чиққан сув тошқинлари сабабли пайдо бўлган бўлиши мумкин. Тадқиқотчилар, сув тошқинлари туфайли юз берган аграр инқироз маҳаллий аҳолини қурбонлик келтиришга ундаган бўлиши мумкин, дея тахмин қилишмоқда.