Чоршанба, 17 Oktabr 2018

Қурбонларнинг яқинларига товон пули тўланадими?

АҚШ суди Эрон зиммасига 2001 йил 11 сентябрдаги терактлар қурбонлари яқинларига кўп миллиард долларлик товон пули тўлаш мажбуриятини қўйди.

Товон пули миқдори у тўланаётган одамлар қурбонларнинг кими эканлигига қараб фарқланади: марҳумларнинг турмуш ўртоғи ёки рафиқасига 12,5 млн доллардан, ота-оналари ва фарзандларига 8,5 млн доллардан, ака-ука ва опа-сингилларига 4,5 млн доллардан қилиб белгиланган.

11 сентябрдаги терактларни тергов қилиш бўйича махсус комиссия Эроннинг терактларга алоқадорлигининг исботларини аниқлай олмаган бўлса-да, Нью-Йорк суди ҳукмни чиқариш учун Теҳроннинг “Ал-Қоида” террорчилик гуруҳига моддий ёрдам кўрсатганини етарли деб ҳисоблаган.

Суднинг қарори қурбонлар яқинларига Эрон фуқаролари ва компанияларининг АҚШдаги ҳисоб рақамларидан ундириладиган маблағларга умид қилишларига имкон беради.