Сешанба, 25 Июнь 2019

Уммон тубидаги “тукли” маҳлуқ

Филиппиннинг Сан-Антонио шаҳридаги соҳилбўйида номаълум денгиз ҳайвонининг чириётган қолдиқлари топилган.

Қирғоққа олиб чиқиб ташланган органик массанинг узунлиги олти метрни ташкил қилади, усти сочларга ўхшаш толалар билан қопланган ва ундан бадбўй ҳид келади. Мутахассислар ДНК тахлили учун тўқима намуналарини олишгач, маҳаллий ҳукумат уни йўқотишга шошилди.

Мутахассислар унинг кит қолдиғи эканини тахмин қилишмоқда. Маҳлуқ гўштини кўриш учун соҳилга тўпланганлар бунинг яхшилик аломати эмаслигини айтишмоқда. Кимдир уммон тубидан маҳлуқлар чиқа бошлаганида нохушлик содир бўлади, деса яна кимдир Шарқий Миндорода зилзила юз беради, деган фикрда.