Сешанба, 25 Июнь 2019

Қулупнайли музқаймоқ торти

    Масаллиқлар: 0,5 стакан ун, 4та тухум,  0,5 стакан шакар, 0,5 чой қошиқ кўпиртиргич, 10 гр ванилин, 500 гр қулупнай, 1 кг музқаймоқ, таъбга кўра кокос қириндиси

     Тайёрланиши: Тухум шакар билан кўпиртирилади. Ун, кўпиртиргич, ванилин қўшилади, яхшилаб аралаштирилади, қолипга қуйилиб, 20 минут пиширилади.

Торт нони совутилади, музқаймоқ қатлам қилиб жойланади. Музқаймоқ устидан иккига бўлинган қулупнайлар жойланади, кокос қириндиси сепилади. Қулупнайли музқаймоқ-торт музлатгичда камида 12 соат турганидан кейин дастурхонга тортилиши мумкин.