Чоршанба, 17 Июль 2019

Қулупнайли мусс

Масаллиқлар: 300 мл қаймоқ, 50-70 г шакар, 15 г желатин, 450 г қулупнай

 Тайёрланиши: Желатин 7 ош қошиқ сувда ивитиб қўйилади. Қулупнай блендерда майдаланади, шакар қўшилади. 2-3 ош қошиқ эзилган қулупнай алоҳида олинади, қиздириб, эритилган желатин солинади, яхшилаб аралаштирилади. Қаймоқ яхшилаб кўпиртирилади, блендерда майдаланган қулупнай қўшилади, куракча билан аста аралаштирилади.

Мусс идишларга солинади, устидан желатинли қулупнай пюреси жойланади. Ўртасидан бўлинган қулупнай ва ялпиз барглари билан безатилади. Қотиши учун бир неча соатга музлатгичга қўйилади.