Шанба, 22 Сентябрь 2018

Творогли пудинг

Масаллиқлар: 220 г творог, 40 г манна ёрмаси, 2та тухум, 70 г шакар, 40 г сариёғ, 40 г майиз, 1 чой қошиқ ванилин, бир чимдим туз, 1 ош қошиқ ўсимлик ёғи, 2 ош қошиқ сметана, 200 мл сув, қанд упаси, толқон

 Тайёрланиши: Манна ёрмаси 100 мл қайноқ сувда, майиз 100 мл илиқ сувда ивитилади. Тухум сариғи оқидан ажратилади. Тухум сариғи шакар билан, оқи эса туз билан кўпиртирилади. Творог тухум сариғи ва ванилин билан кўпиртирилади. Кейин майиз, манна ёрмаси, эритилган сариёғ ва тухум оқи солинади, юмшоқ хамир қорилади.

Қолип ёғланади, нон толқони сепилади, хамир қуйилади, устидан сметана суртилади ва 250 даража ҳароратда 25-30 дақиқа пиширилади. Совиганидан сўнг қанд упаси сепилади.

66