Сешанба, 19 Июнь 2018

Туркманистон: аёлларга машина ҳайдаш тақиқланди

Туркманистон ҳукумати аёлларга машина ҳайдашни тақиқлаб қўйди. 2017 йил декабрида автоинспекция ходимлари аёл ҳайдовчиларни бу қоидани бузганлари учун жаримага тортилишларидан огоҳлантира бошлашган.

“Дастлаб мен бу хабарни ҳазил деб қабул қилдим, бироқ кейин бунга шахсан тўқнаш келдим. Ҳозир аёллар машина ҳайдашдан қўрмоқдалар, шу сабабли кўпчилик аёлларни ишга эрлари олиб бориб қўймоқдалар”, деб айтди ашхободлик бир аёл.

Йўл инспекциясидаги манбаларидан бирининг маълум қилишича, 5 декабрда мамлакат ички ишлар вазири Искандар Муликов мамлакат раҳбарига статистика бўйича йўл-транспорт ҳодисаларининг аксарияти аёл ҳайдовчилар айби ёки улар иштирокида юз беришини маълум қилган. Шундан кейин президент вазирга “вазиятни тўғрилаш”га кўрсатма берган.