Пайшанба, 22 Fevral 2018

Туркияда хавфли вирус аниқланди

Туркия қирғоқлари яқинида Зика вирусини тарқатувчи хавфли чивинлар мавжудлиги аниқланди.

Маълумотларга қараганда, қирғоқбўйида жойлашган Трабзон, Ризе ва Артвин вилоятларида вирус ташувчи ҳашаротлар топилган. Аҳамиятли жиҳати шундаки,  ўтган йили кузда айнан шу вилоятларда Кубага бориб-қайтган одамларнинг Зика вируси билан касалланганликлари аниқланган эди. Айни вақтда касаллик ташувчи ҳашаротларни йўқотиш чора-тадбирлари кўрилмоқда.